Asklepiy

КОМПАНИЯ ҲАҚИДА

"ASKLEPIY" компанияси 1993 йилда ташкил этилган. Бугунги кунда "ASKLEPIY" компанияси фармацевтик ва парафармацевтик маҳсулотларнинг  Ўзбекистондаги энг йирик дистрибьюторларидан бири бўлиб, фармацевтика бозорига янги технологияларни олиб киривчи ва дистрибьюторлик фаолиятининг ривожланиш   векторини белгиловчи компания ҳисобланади.

Фармацевтика бозорида ҳозирда компаниянинг 11 филиали муваффақиятли иш олиб бормоқда. Улар томонидан республика бўйича 5000 га яқин дорихоналарга хизмат кўрсатилиб, шу жумладан даволаш-профилактика муассасаларини сертификатлаштирилган дори воситалари билан таъминлаган ҳолда, ишлаб чиқарувчи-дорихона  занжиридаги дори воситаларининг умумий айланмасини минимал етказиб бериш ҳаражатлари билан мувофиқлаштирилмоқда.

КОМПАНИЯ МИССИЯСИ

Биз мамлакатимиз аҳолиси ҳақида қайғурамиз ва саломатликнинг асл қийматини тушунамиз. Бу бизни ҳаёт даражаси ва сифатини ошириш ҳамда инсонларни бахтли қилиш учун янги имкониятларни очишга илҳомлантиради!                                                                                                                                                                                       

БИЗНИНГ МАҚСАДИМИЗ – «ASKLEPIY» ҳар бир дорихонада.

Бу бизни ҳаракатлантирувчи кучдир. Мақсадимиз бутун фаолиятимизга маъно бағишлайди ва айнан шунинг учун ҳам биз юқори натижаларга эришишга интиламиз. 

  • Штат компании

    660

    сотрудников

  • Точек доставки

    5000

    точек

  • Сеть филиалов

    11

    филиалов

  • Площадь складских помещений

    7620

    кв.м

Asklepiy