Asklepiy

Таъминотчиларга

"ASKLEPIY" ходимлари фаҳрланадиган, ҳамкорлари эса тўлиқ ишонадиган компания.

Ҳамкорларимиз билан ишлаш тартибини шакллантиришда, товарни сақлаш ва етказишда илғор технологиялардан фойдаланамиз. Омборлар-филиаллари тармоғининг пухта йўлга қўйилган ишлаш тартиби ҳисобига дори воситаларининг тўғри тақсимланишига эришилади. Умумий майдони 7.000 кв.метрдан ортиқ бўлган ихтисослаштирилган омборлар ҳисобига, кенг ассортиментдаги дори воситаларининг Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган барча талабларларга мувофиқ сақланиши таъминланади.

Бизнинг илғор компьютер тизимларимиз, хусусан, компаниямиз фаолиятининг турли соҳа ва йўналишларига комплекс-дастурий таъминотнинг жорий қилинганлиги, товарнинг ҳаракатланишига оид логистик жараёнларни яхшилаш, етказиб берувчи ва сотувчи бўлинмалар ишини мувофиқлаштириш ҳамда савдо фаолиятининг оператив равишда кузатиб бориш имкониятини беради.

Биз тайёр дори воситаларини, тиббий, парафарм ва косметика маҳсулотларини Ўзбекистонга етказиш бериш билан шуғулланамиз. Бунда логистикага оид барча хизматлар, шу жумладан божхона омборида фармацевтик юкни сақлаш, дори воситаларини, тиббий маҳсулотларни рўйхатдан ўтказиш хизматлари ҳам мижозларга тақдим этилади.   

not found
Asklepiy