Asklepiy

Технологиялар

Замонавий омбор – компаниянинг ўсиши ва ривожининг асоси, уни мувофиқлаштириш эса– логистика хизмати фаолиятининг асосий мақсади.

Компаниямизда ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва харажатларини камайтириш учун омбор бизнес жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича ишлар узлуксиз олиб борилади.

not found

МАРКАЗИЙ ТАҚСИМЛОВЧИ ОМБОР

 «Asklepiy» компанияси –логистика фаолиятига ихтисослашган йирик компания бўлиб, бунда Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида жойлашган йирик-улгуржи тақсимловчи «Чукурсой» омбори асосий элементдир.

2013 йилда тайёр дори воситаларини, тиббиётга оид маҳсулотларни манзилли (ячейкали) сақлаш ва йиғиш технологияси жорий қилинди. Бу технология «1С. Омбор» базасида «Asklepiy» компаниясининг IT-бўлими томонидан ишлаб чиқилди.

Омбор бўйича операцияларни амалга ошириш учун омборхона ходимига жуда оз ҳажмдаги ахборот керак бўлади.  Бу сақлаш жойларининг тартиб рақами ҳамда қабул қилиш ва сақлаш, йиғиш ва жўнатиш омборхона секторларининг жойлашган жойини билишдир. Тизим билан ишлаш қанчалик енгил бўлса, “инсон омили” туфайли юзага келадиган хатоликлар шунчалик кам бўлади.

«Asklepiy» компаниясининг, бутун республика бўйлаб тарқалган, филиалларига ҳарорат талабларига тўлиқ риоя қилган ҳолда ҳар куни  рефрижератор-фуралари жўнатилади.

ОМБОР ЛОГИСТИКАСИ

Компаниямизнинг Ўзбекистон Республикаси бўйича 11 филиали мавжуд. Марказий тақсимловчи омборнинг автоматлаштирилган тизими ҳисобига, мижоз томонидан буюртма тақсимланган вақтдан 24 соат ичида товар якуний нуқтагача етказилади.

ОМБОРНИНГ УМУМИЙ МАЙДОНИ – 6 020 кв.м

ОМБОРНИНГ УМУМИЙ СИҒИМИ - 6 976 куб.м.

МАРКАЗИЙ ОМБОРГА КИРИМ ҲАЖМИ  – йилига 22 732,5 куб.м.

МАРКАЗИЙ ОМБОРДАН ФИЛИАЛЛАР , ДОРИХОНАЛАР ВА МИЖОЗЛАРГА ЖЎНАТМАЛАР– йилига 28 969,5 куб.м.

ВИЛОЯТЛАРДАГИ ОМБОРЛАРНИНГ УМУМИЙ МАЙДОНИ – 1 600 кв.м.

ҚАЙТА ИШЛАНГАН ТОВАР ҲАЖМИ – 14 658 куб.м.

ОМБОР ЛОГИСТИКАСИНИНГ ҲАРАЖАТЛАРИ – 2%

Asklepiy